Наманган давлат техника университети Кенгаши (бундан кейин – Кенгаш) университетнинг доимий фаолият юритувчи олий коллегиал органи ҳисобланади. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор, Фармон ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ҳайъат қарорлари ва буйруқлари, Олий таълим тўғрисидаги Низом, Наманган давлат техника университети Устави ва Кенгаш Низоми асосида фаолият юритади.
Кенгашнинг вазифалари ва ваколатлари:
Кенгаш Наманган давлат университети фаолиятига оид асосий йўналишлар бўйича иш олиб боради. Жумладан:
таълим тизимининг барча соҳалари учун малакали кадрларни тайёрлаш бўйича ўқув, методик, илмий ва бошқа фаолиятни самарали ташкил этиш;
шахснинг интеллектуал, маданий ва маънавий-ахлоқий эҳтиёжларини педагогик таълим олиш орқали қондириш, давлат ва жамиятнинг олий педагогик маълумотли, малакали мутахассислар ва олий малакали илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш;
илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, фундаментал ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
университетда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат дастурлари, йиллик режалар ва ОТФИВ ҳайъати қарорлари ва буйруқларининг бажарилиши;
ижро интизомини мустаҳкамлаш, лавозим (хизмат) вазифаларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашда университет раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш;
педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
маънавий-маърифий, ўқув-услубий, тарбия ва илмий тадқиқот ишларига оид тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; ректор, проректорлар, факультет деканлари, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқларининг университет зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан ҳисоботларини эшитиш;
проректорлар, университет бўлимлари, факультетлари ва кафедралари фаолияти тартиби ваколатларини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сонли Қарори ва «Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ вакант лавозимларга танловларда номзодларни кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига профессор, доцент илмий унвонига тавсия қилиш каби масалаларни ҳал қилади.
Кенгаш университет ваколатига тааллуқли, унинг ҳаёти билан боғлиқ бўлган коллегиал муҳокама талаб қилинадиган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқади.
Кенгаш таркиби:
Ректор, проректорлар лавозимига кўра Кенгаш таркибига киради. Кенгашга сайланадиган аъзолар сони ректор буйруғи билан белгиланади ва улар факультет деканлари, кафедра мудирлари, таркибий бўлинма раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар орасидан сайланади. Кенгаш таркибига бошқа манфаатдор идоралар вакиллари, узлуксиз таълим тизими муаммолари билан шуғулланадиган таниқли олим ва мутахассислар киритилиши мумкин.

